Марказ масъуллари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш юзасидан тадбиркорлар ва инвесторларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш бўйича штабда фаолият олиб бормоқдалар.
Штабда “Рухсатнома ва лицензиялар бериш, сертификатлаштириш” масалалари юзасидан ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш, уларни ҳал этиш бўйича ҳамкор вазирликлар ва идоралар билан ишлар олиб борилмоқда.
Маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича тизимли ва индивидуал муаммолар бўйича мурожаатчилар билан ўзаро боғланиб, тушунтиришлар берилиб, ҳар бир муаммога алоҳида ёндашилмоқда.