Саудия стандартлари, метрология ва сифат ташкилоти (SASO) билан имзоланган Техник Ҳамкорлик Дастури ижроси юзасидан онлайн мулоқот бўлиб ўтди.

Унда Саудия Арабистонида импорт маҳсулотларга қўйилган талаблар, хусусан тўқимачилик маҳсулотларига қўлланиладиган нотариф усуллар, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларида тажриба алмашиш, консультация ва ўқув курсларини ўтказиш муҳокама қилинди.

Соҳа йўналишдаги ҳалқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Учрашув якунида Техник Ҳамкорлик Дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ҳаракат дастурини ишлаб чиқишга, Саудиялик экспертлар томонидан стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация ва мувофиликни баҳолаш соҳаларида онлайн ва офлайн семинарларни ташкил этишга келишиб олинди.

 
Халқаро муносабатлар бошқармаси