Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги тармоқлар билан ҳамкорликда жорий йилнинг ўтган даврида 437 та корхоналарда сифат менежмент тизимлари жорий этилди.
Жумладан: 172 та корхонада сифат менежмент тизимлари, 34 та корхона экологик менежмент тизимлари, 16 та корхонада озиқ-овқат хавфсизлиги менежмент тизимлари, 17 та корхонада эса энергетик менежмент тизимлари, ва 32 та корхонада касб-ҳунар соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик ҳамда бошқа 166 та менежмент тизимлари бўйича сертификатлаштирилди.
Сифат менежмент тизимлари бўйича сертификатлаштириш 12 та аккредитланган идоралари томонидан амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга 2021 йилда 15 та фермер хўжаликларида 2,7 минг гектар майдонда халқаро “Global G.A.P.” ҳамда “Organic” стандартлари жорий қилиниб, сертификатлаштирилган ер майдонлари 6,7 минг гектарга етказилди.
Шунингдек, енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи 36 та корхонада “Oeko-tex” халқаро стандарт талаблари асосида маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.