Ҳар бир соҳани етук кадрлар билан таъминлашда амалиёт ва тажриба муҳим аҳамият касб этади, шу мақсадда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида бу масалага алоҳида этибор қаратилган.
Жорий йилнинг 30 июль куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, UNDP Uzbekistan, Hilfswerk International, Ўзбекистон Республикаси Қишлок ҳўжалиги вазирлиги ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги хамкорлигида
Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида жойлашган "Red Pack" корхонасида Марказий Осиё ва махаллий мутахассислар учун сифат стандартларини ишлаб чиқаришга йўналтириш бўйича навбатдаги амалиёт ташкил этилди.
Амалиёт рахбари Туркиялик халқаро эксперт Эмре Киричиоглу БМТнинг Европа Иттифоқи бўйича Иқтисодий комиссияси (UNECE) Ўзбекистон томонидан тақдим этилган қуритилган қовун стандартини қабул қилганлигини алоҳида эътироф этиб, мазкур стандарт экспортчиларимизга қуритилган қовунни бутун жахонга экспорт қилишига имконият беришини таъкидлади.
Шу билан бирга мутахассислар сифат стандартлари ва мувофиқликни бахолаш сохасида фақат назарий билимлар билан чекланиб қолмаслиги, айниқса бу соҳада амалий билим ва кўникмаларга эга бўлиш ҳар бир мутахассис учун ўта муҳим босқич ҳисобланашини қайд этилди
Амалиётда мазкур сохадаги халқаро тажриба бўйича фикр алмашилди, иштирокчилар томонидан билдирилган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди ва Халқаро эксперт Эмре Киричиоглу томонидан саволларга батафсил жавоб берилди. Амалиёт якуни бўйича ҳар бир мутахассис назарий билимларни амалий кўникмалар билан мустаҳкамлашда масъулият билан ёндашишига умид билдирилди.
Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси