Жаҳон тажрибасидан маълумки, ҳар бир соҳани етук кадрлар билан таъминлашда амалиёт ва тажриба алмашиш муҳим аҳамиятга эга.
Шу мақсадда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, UNDP Uzbekistan, Hilfswerk International, Қишлок ҳўжалиги вазирлиги ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамкорлигида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги "Jahon Exim Group" корхонасида Марказий Осиё ва маҳаллий мутахассислар учун сифат стандартларини ишлаб чиқаришга йўналтириш бўйича амалиёт ташкил этилди.

Амалиёт раҳбари Туркиялик халқаро эксперт Эмре Киричиоглунинг таъкидлашича, мутахассислар стандарт ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида фақат назарий билимлар билан чекланиб қолмаслиги керак, айниқса бу соҳада амалий билим ва кўникмаларга эга бўлиш муҳим босқич ҳисобланади.
Амалиётда мазкур соҳадаги халқаро тажриба бўйича фикр алмашилиб, иштирокчилар томонидан билдирилган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди ва Халқаро эксперт Эмре Киричиоглу томонидан саволларга батафсил жавоб берилди. Амалиёт якуни бўйича ҳар бир мутахассис назарий билимларни амалий кўникмалар билан мустаҳкамлашда масъулият билан ёндашишига умид билдирилди.
 


Халқаро ҳамкорлик бошқармаси