Жорий йилнинг 26-28 июль кунлари Европа Комиссиясининг Техник ёрдам ва ахборот алмашуви воситаси кўмаги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамкорлигида онлайн ўқув-семинар ташкил қилинди.
Тадбирни Европа Иттифоқи делегациясининг Ўзбекистон Республикасидаги ҳамкорлик бўлими раҳбари Франсуа Бежо очиб, бугунги кунда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги дўстона муносабат ва ўзаро иқтисодий ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб, кўплаб келишувларга эришилаётганлиги, бу эса мамлакатлар иқтисодий ривожида муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.
Жумладан Европа Комиссиясининг қарори билан 10 апрелда Европа Иттифоқининг барқарор ривожланиш ва бошқарув бўйича имтиёзлар тизими (GSP +) Ўзбекистон учун кучга кирганлиги, Бу Европа Иттифоқи мамлакатларига тўқимачилик маҳсулотларини экспорт учун қўшимча имконият яратиши таъкидланди.
Давлат ва хусусий секторда фаолият кўрсатаётган мутахасислар иштирок этган ўқув-семинарда бельгиялик эксперт Морин Логге хоним, Руминиялик экспертлар Сперанта Стомфф ва Андрейа Йорга хоним, Болгариялик Даниэла Миланова-Горчева хоним томонидан Европада стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш, халқаро аккредитация, соҳага оид директивалар,
СЕ маркировкаси, Европа ички бозорига сифатли ва хавфсиз маҳсулотларнинг кириб келишини таъминлаш (RAPEX), техник жиҳатдан тартибга солиш тизими, шу жумладан қонунчилик, ва мавжуд норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши устидан давлат назорати, хавфлилик даражаси юқори бўлган ва хавфлилик даражаси юқори бўлмаган маҳсулотларни мувофиқлигини баҳолаш бўйича билим ва кўникмалар берилди.
Тадбир якунига кўра Европалик экспертлар билан техник жихатдан тартибга солиш йўналишида кенгайтирилган ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси