Агентлик ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти мутахассислари ҳамда "UzTest" маркази ва Ўзбекистон миллий метрология институти вилоят филиали ходимлари иштирокида "Ўзбек тилида иш юритиш соҳасидаги ислоҳатлар" мавзусида семинар ўтказилди. Учрашувда Термиз Давлат Университети ўзбек филологияси факультети катта ўқитувчиси, маънавият тарғиботчиси Мансур Ҳамидов мавзу юзасидан маъруза қилди.
Шунингдек учрашувда ҳудудий бўлинмаларда давлат тилида иш юритиш ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини ошириш муҳим эканлиги таъкидлаб ўтилди.