Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташаббуси билан Афғонистон миллий стандартлар агентлиги (ANSA) билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларининг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, савдо-сотиқдаги техник тўсиқларни бартараф этишда мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Соҳа йўналишдаги ҳалқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни янада чуқурлаштириш масалаларига эътибор қаратилди.

Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

 
Халқаро муносабатлар бошқармаси