Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъуллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очик мулоқотга тайёргарлик кўриш доирасида, тадбиркорлар ва инвесторларнинг мурожаатларини қабул қилиш ва таҳлил этиш буйича Штабда рухсатнома ва лицензиялар бериш, сертификатлаштириш масалалари юзасидан фаолият олиб бормоқда.
Тегишли ваколатли идоралар ҳамкорлигида келиб тушган 96 та мурожаатлар ижроси таьминланмокда. Тадбиркорлар учун тизимли муаммолар аниқланиб уларни ечими бўйича таклифлар киритилади.