ЎзТТСА ҳузуридаги Департамент, Ўзбекистон илмий-синов ва сифат нозарати маркази, Ўзбекистон миллий метрология институти Самарқанд филиаллари ташаббуси билан вилоят ИИБ ҳамкорликда коррупцияга қарши курашишга бағишланган “Коррупция - тараққиёт кушандаси” мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда вилоят ИИБ вакили томонидан иштирокчиларга Республикамизда коррупция иллатига қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар, коррупциянинг жамият ривожлашидаги салбий таъсири ва коррупцияни олдини олиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича батафсил тушунчалар берилди.
Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.