Бугун, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, UNDP Uzbekistan, Hilfswerk International, Қишлок ҳўжалиги вазирлиги ва Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамкорлигида “Сифат менежменти тизимлари ва сифат стандартлари асосида янги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортдан олдин инспекция хизматларини ривожлантириш" мавзусида 3 кунлик минтакавий трейнинг-семинар бошланди.

Марказий Осиё экспертлари, 40дан ортиқ давлат ва хусусий секторда фаолият кўрсатаётган мутахасислар иштирок этаётган минтакавий ўқув семинарда Туркиялик халқаро эксперт Эмре Киричиоглу томонидан сифат менежменти тизимлари ва сифат стандартлари асосида янги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортдан олдин инспекция хизматларини ривожлантиришнинг аҳамияти хусусида билим ва кўникмалари берди.

Мазкур соҳадаги халқаро тажриба бўйича фикр алмашилади.
Ўқув семинари давомида иштирокчилар томонидан билдирилган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилади. Халқаро эксперт Эмре Киричиоглу томонидан саволларга батафсил жавоб берилади.

 

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси