Қандолатчилик ва озиқ-овқат саноати маҳсулотларни ишлаб чиқариш бир жараён бўлса, уларни экспортга тайёрлаш алоҳида муҳим жараён хисобланади. Бу борада хорижий мамлакатларнинг ўзига яраша қатъий импорт талаблари бор.
Айниқса бугунги кунда халқаро стандартлар талабларини таъминламаган маҳсулотларни жаҳон бозори қабул қилмайди.
Қандолатчилик маҳулотларини ишлаб чиқарувчи KREMBER корхонасида халқаро стандартларни жорий этиш бўйича сухбат бўлиб ўтди.
Тадбирда Агентлик Халқаро хамкорлик бошқармаси ва Стандартлар институти мутахассислари томонидан KREMBER корхонасига хорижий давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, импорт талаблари, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқишда халқаро стандартлар муҳимлиги тушунтирилди.
Шу билан бирга бугунги кунда, экспортёр корхоналар фаолияти давлат томонидан қўллаб-қувватланаётганлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 826-сон қарори ва молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби атрофлича ёритиб берилди.
2021 йилнинг январь-июль ойларида Халқаро хамкорлик бошқармаси ва Экспортга кўмаклашиш бюроси томонидан 50 та экспортёр корхонага ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси