Хитой Автомобил технологияси ва тадқиқот маркази (CATARC) билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда “Ўзавтосаноат” АЖ ходимлари учун ташкил этилган “Электромобиллар учун EV стандартлари” мавзусидаги онлайн трейнинг семинарнинг якуний қисми бўлиб ўтди.
Тадбир якунига кўра, трейнинг семинарда иштирок этган бир гурух Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва “Ўзавтосаноат” АЖ мутахассислари сертификат билан тақдирланди.
Шу билан бир қаторда электромобиллар ва уларнинг эҳтиёт қисмларига оид 51та Хитой стандартлари олинди.
Ушбу стандартлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга хорижий давлат стандартларини ўрганиш, маҳсулотларни шу стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш, сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси