Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги "UzTest" маркази, Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамда Департамент Сурхондарё филиали масъуллари томонидан “Енгил саноат маҳсулотлари хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламенти асосида “INDENIM” савдо маркази ходимларига маҳсулотларнинг тамғаланиши, қадоқланиши, истеъмолчиларга етказиб бериш талаблари юзасидан батафсил маълумотлар етказилди.
Шунингдек, ушбу экспортёр корхона вакилларига маҳсулотлар ёрлиқларини давлат тилида ишлаб чиқариш бўйича алоҳида таклиф ва тавсиялар берилди.