Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги қошидаги Департамент, "UzTest" маркази ҳамда Ўзбекистон миллий метрология институтининг Сурхондарё вилояти мутахассислари “Сурхондонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг Жарқўрғон туманидаги “Алпомиш” ун тегирмони масъулларига профилактика тадбири ўтказди.
Давра суҳбати давомида мутахассислар томонидан Президентимизнинг “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6240 сонли фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолитияни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5133 сонли қарори, унда белгиланган вазифалар, тадбиркорларга яратилган қулайликлар бўйича тушунтиришлар берилди