Ўзбекистон техник жихатдан тартибга солиш агентлиги раҳбарияти Жиззах вилояти саноат зонасида жойлашган "Jizzax Kenteks" калава ип ишлаб чиқариш ҳамда “Ming Yuan Silu Industry” безакли ва рангли ойналар ишлаб чиқариш корхоналарида бўлдилар.
Учрашув жараёнида мутахассислар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6240-сонли Фармони ва ПҚ-5133-сонли қарорининг жойлардаги ижроси, Ҳукумат комиссиясининг 2021 йил 28 июндаги 39-баёни билан саноат корхоналарига яратилган енгилликлар ҳақида тўхталдилар ва маҳсулотларни экспортини ошириш бўйича тавсиялар бердилар.