ОАВда хабар берилганидек, мамлакатимизда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳани халқаро андозаларга мослаштириш, стандартлардан кенг фойдаланиш муҳитини яратиш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларига замонавий услубларни жорий қилиш мақсадида жорий йилнинг 02 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6240 сонли фармони ва ПҚ 5133 сонли қарори қабул қилинди.
Ушбу фармон ва қарор мазмун мохиятини кенг қамровли тушинтириш мақсадида жорий йилнинг 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси ва АҚШнинг Mars Corp,Wings, Dentons, Ernst and Young, Unilever, P&G, Coca – Cola, Nestle компаниялари вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўтди.
Тадбир давомида фармон ва қарор мазмун мохияти, янги тузилган Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлигига қўйилган вазифалар, топшириқлар тушунтитилди, иштирокчиларни кизиктирган барча саволларига жавоб берилди.
Ўзбекистондаги Америка савдо палатаси ва АҚШ бизнес доиралари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6240-сон Фармони ва ПҚ-5133-сон қарори билан амалга оширилаётган ислохотларда ҳамкорликда фаол иштирок этиш қайд ўтилди.
Тадбир якунига кўра, халкаро тажрибани инобатга олган холда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштриш ва мувофиқликни бахолаш сохасини ривожлантиришга қаратилган давра суҳбатлари доимий ўтказишга келишиб олинди.
Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро хамкорлик бошқармаси