Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги қошидаги «УзТест» маркази ҳамда Департаментнинг Сирдарё филиали мутахассислари вилоятдаги корхоналарда «корхонабай» ишлаш тизимини йўлга қўйган ҳолда учрашувлар ташкил этиб келмоқда.
Навбатдаги учрашув Сирдарё туманида жойлашган «БАХТТEКС-ФАРМ» экспортёр корхонасида ўтказилди. Ушбу корхона бугунги кунда тиббий стерил ва ностерил ўров маҳсулотларини Россия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларига экспорт қилиш билан шуғулланади.
Учрашувда корхона вакилларига тамғалаш, қадоқлаш, соҳага оид бошқа масалаларда батафсил маълумотлар етказилди.