Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги кўмагида Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва Халқаро савдо маркази (ITC) томонидан амалга оширилаётган "Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишига кўмаклашиш" лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 05-09 июль кунлари мувофиқликни баҳолаш ходимлари учун интеграциялашган менежмент тизимида аудит ўтказиш  бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

 

60 дан ортиқ давлат ва хусусий секторда фаолият кўрсатаётган мувофиқликни баҳолаш ходимлари  иштирок этган ўқув семинарда халқаро эксперт Алекс Езрахович томонидан интеграциялашган менежмент тизимида аудит ўтказиш бўйича билим ва кўникмалар берилди.
Шу билан бирга, интеграциялашган менежмент тизимида халқаро тажриба бўйича фикр алмашилди. Ўқув семинари давомида иштирокчилар томонидан билдирилган мавжуд муаммо ва таклифлар ўрганилди.
  

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги 
Халқаро ҳамкорлик бошқармаси