Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Департамент, "UzTest" маркази ҳамда Ўзбекистон миллий метрология институти Бухоро филиаллари ходимлари шунингдек меҳнат фахрийси Беҳбуд Жумаев ҳамда Бухоро Муҳандислик-тенология институти катта ўқитувчиси Адиз Азимов иштирокида “Кўҳна ва боқий Бухоро” монументи олдида очик хавода маънавият дарси ўтказилди.

“Кўҳна ва боқий Бухоро” монументининг марказий қисмида уч авлод - бахтиёр ёш оила: ота-она ва бола, барҳаётлик тимсолидаги ҳайкаллари ифодаланган.

Дунёда маҳобатли иншоотлар, монументлар кўп, — дейди суҳбатдошимиз Б. Жумаев. — Лекин бирорта шаҳарга бағишлаб қурилган монумент ҳақида ҳеч эшитганмисиз?! “Кўҳна ва боқий Бухоро” мажмуаси мисолида шариф шаҳримизга ҳайкал қўйилди, десам янглишмаган бўламан.