Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан давлат тилида иш юритилиши таъминлаш, лотин алифбосига босқичма босқич тўлиқ ўтилиши, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан Агентликнинг марказий аппарати билан бир қаторда унинг тизим ташкилотлари, ҳудудий филиалларида ишларни тизимли равишда амалга ошириш, мониторинг қилиш, ўрганиш ишларини олиб борилмоқда.
Ҳудди шундай мақсадда Агентликнинг тизим ташкилоти ҳисобланган техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилинишини таъминлаш департаменти Департаментида давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш, лотин алифбосига ўтиш, маънавий ва маърифий ишлар ҳолати ўрганилди.
Департаментда иш юритиш тўлиқ давлат тилида олиб борилади. Лекин бошқа ташкилотлар ёки хусусий сектордан келаётган хат ва мурожаатлар ҳақида ҳам алоҳида фикр алмашилди ва уларга давлат тилида жавоб қайтаришга келишиб олинди. Шунингдек, шундай тартибдаги хат ва мурожаатлар муаллифлари билан давлат тилида расмийлаштирилиши ҳақида ҳам тушунтириш ишлари олиб борилиши муҳокама қилинди.
Лотин алифбосига ўтиш ишларини жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.
Департаментда “Маънавият ва маърифат хонаси” ва идоравий кутубхона ташкил этилган. Кутубхона фондини бойитиш бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.
Ўрганиш жараёнида Департаментнинг ҳудудий филиалларида ушбу йўналишда амалга ошириладиган ишларни жадаллаштириш бўйича тавсиялар берилди.