Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Департамент, "UzTest" маркази ҳамда Ўзбекистон миллий метрология институти Самарқанд филиаллари ташаббуси билан вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси билан ҳамкорликда Президентимизнинг ПФ-6240-сонли Фармони ҳамда ПҚ-5133-сонли Қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликга етказиш мақсадида вилоятнинг шахар ва туманларида семинарлар ташкил этилмоқда.
Бундай семинарлар вилоятнинг Самарқанд ва Каттақўрғон шахарлари ҳамда Самарқанд, Нарпай, Пахтачи ва Нуробод туманларида тадбиркорлик субъектлари ҳамда туман ҳокимлигининг масъуллари иштирокида ўтказилди. Семенар иштирокчиларга фармон ва қарорнинг мазмун-моҳияти, яратилган имкониятлар ва белгиланган вазифалар батафсил тушунтирилди.