Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда тизим ташкилотлари раҳбар ва ходимлари иштирокида ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш масалалари юзасидан семинар бўлиб ўтди. "Коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олиш бўйича ҳуқуқий тарғибот" мавзусида семинар меҳмони Тошкент шаҳар адлия бошқармаси Шайхонтоҳур тумани адлия бўлими бошлиғи Азимбой Нуруллаев бўлди.
Нотиқ Президентимизнинг “Коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалаларини самарали ечиш устувор вазифаларимиздан бири бўлиб қолади”, деган сўзларини келтириб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари олдида турган вазифаларни санаб ўтди. Шунингдек, мавзу доирасида ҳар бир фуқаронинг бурчини эслатиб, бир қатор ҳаётий мисоллар келтирди.
Бугунги тарғиботдан кўзланган асосий мақсад ходимларнинг ҳуқуқий саводхонлигини янада бойитиш, уларнинг шу юрт, шу ватан олдидаги фарзандлик бурчини бажариш ҳамма учун фойда келтиришини яна бир бор эслатиб ўтишдан иборатлиги таъкидланди.
Тадбир давомида йиғилганларга коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги билдирилди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш хизматларини кўрсатишда коррупция хавф-хатарлари ўрганиб чиқилди ва коррупция хавф-хатарларининг идоравий харитаси (реестри) тайёрланди ва хавф-хатарларни минималлаштириш бўйича босқичма-босқич чоралар кўрилмоқда. Тизим ташкилотлари томонидан хизматлар кўрсатишда коррупция ҳолатларининг олдини олиш учун инсон омилини қисқартириш, хизматлар шаффофлигини таъминлаш мақсадида хизматлар кўрсатиш жараёнларига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чоралари кўрилди ва барча хизматлар масофадан электрон шаклда кўрсатилиши босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Соҳани тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрганиб чиқилди ва коррупцион ҳолатлар келиб чиқишига шароит яратиб бераётган нормалар аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилди. Фуқаролар ва юридик шахслар учун сертификатлаштириш, стандартлаштириш, метрология ҳамда мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш хизматларидан фойдаланишда коррупциявий ҳолатлар юзасидан ҳамда ходимларнинг бошқа қонунга хилоф ҳаракатлари тўғрисида хабар бериш тизими яратилди. Агентлик ҳамда унинг тизим ташкилотлари ходимларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, ходимлар орасида хизмат мавқеини суистеъмол қилиш ва коррупциянинг олдини олиш мақсадида семинарлар, вебинарлар ва давра суҳбатлари ўтказиш тизими йўлга қўйилиб, профилактика тадбирлари амалга оширилмоқда. Халқаро ташкилотлар тавсияларига мувофиқ Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини тартибга солувчи 7 та ички идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва тегишли буйруқ билан амалиётга жорий қилиниб, барча ходимларга раҳбарлик ва риоя этиш учун етказилди.