Жорий йилнинг 5-6 июль кунлари amfori Бельгия бизнес уюшмаси, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти GIZ нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси ва Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамкорлигида GIZ/amfori BSCI “Ўзбек тўқимачилик саноатида бизнеснинг ижтимоий мувофиқлиги” ўқув дастури бўйича семинари ўтказилди.
Семинарда тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида халқаро amfori BSCI ижтимоий стандартига риоя этиш, аудит жараёнларини ўтказиш, ижтимоий бошқарув тизимини яратиш бўйича хорижий экспертларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди ҳамда маҳаллий мутахассислар томонидан муҳокама қилинди ҳамда халқаро стандартни жорий қилиш бўйича керакли тушунчалар берилди.
Менежмент тизимларини жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси