Афғонистон миллий стандартлар агентлиги (ANSA) билан учрашув онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Афғонистон муносабатларининг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, савдо-сотиқдаги техник тўсиқларни бартараф этишда мувофиқликни баҳолаш натижаларини ўзаро тан олиш каби долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Соҳа йўналишдаги халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқаларни чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Музокаралар чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси