Ўзбекистон миллий метрология институти Хоразм филиалида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъуллари ва Ошиқ Эркин тахаллуси билан ҳалқимизга танилган шоир Эркин Мадраҳимов ҳамда филиал мутахассислари иштирокида маънавият-маърифат мавзусида ижодий суҳбат бўлиб ўтди.

Тадбир давомида филиалда маънавий-маърифий ишлар ва давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишининг долзарблиги, бунга ҳукумат даражасида эътибор қаратилаётганлиги таъкидланди.

Кўтаринки кайфиятда ўтган суҳбат давомида шоир Э. Мадраҳимов бугунги кунда мамлакатимизда ёшларга қаратилаётган эътибор, олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, ватанга бўлган садоқат ва муҳаббатни тараннум этувчи шеърлар ўқиб эшиттирди.