Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими томонидан “UzTest” марказининг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати хизмати билан ҳамкорликда Фарғона вилояти ҳамда Қўқон шаҳар прокуратурасининг масъул ходимлари иштирокида Фарғона ва Қўқон шаҳарларида жойлашган тизим ташкилотлари ходимлари учун "Коррупция жамият кушандаси" мавзусида маънавий-маърифий профилактика тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда коррупциянинг олдини олиш, ҳар бир ходим соҳа тараққиёти учун коррупциядан воз кечиш кераклиги шунингдек Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда коррупция ҳуқуқбузарликлари учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбирда Агентлик ҳузуридаги ЎзММИ ва Департаментнинг мазкур шаҳарлардаги филиаллари ходимлари фаол иштирок этдилар.