Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамда Департаментининг Қашқадарё филиаллари ҳамда вилоят божхона бошқармаси ҳамкорлигида “Биз коррупцияга қаршимиз” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.
Тадбирда Қарши шаҳар прокурори И.Саидов ва вилоят божхона бошқармаси бўлим бошлиғи Ҳ.Омонов сўзга чиқиб, коррупция ва коррупцион омилларни юзага келтирувчи ҳолатларга йўл қўймаслик, ушбу иллатнинг олдини олишда ҳар бир ходим ўз ҳиссасини қўшиши зарурлиги, соҳа тараққиёти учун коррупциядан воз кечиш кераклиги шунингдек Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда коррупция ҳуқуқбузарликлари учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида маълумотлар берилди.
Шунингдек, давра суҳбати жараёнида Президентимизнинг “Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига ҳам тўхталдилар.