Жорий йилнинг 30 июнь куни халқаро ҳамкорлик доирасида, АҚШннинг ASTM International ташкилотидан нефт-газ соҳасига оид
41та стандарт олинди.
Ушбу стандартлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга ASTM International стандартларини ўрганиш, маҳсулотларни шу стандартларга мувофиқ ишлаб чиқариш, сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.
Қўшимча маълумот олиш учун, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Халқаро хамкорлик бошқармаси ёки Агентлик хузуридаги Стандартлар институтига мурожаат қилиниши мумкин.