Чехия метрология институти, «ЭХПОРТА» компанияси, Словакия Аккредитация хизмати, Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги ва «УзТест» маркази вакиллари иштирокида онлайн мулоқот ўтказилди.

Унда «УзТест» марказининг техник воситаларнинг электромагнит мослигини аниқлаш лабораторияси ҳамда озиқ-овқат ва енгил саноат лабораторияларини халқаро аккредитациядан ўтказиш масаласи муҳокама қилинди.

Муҳокамада аккредитациядан ўтказиш учун талаб этиладиган ҳужжатларни ишлаб чиқиш, маҳсулотлар бўйича халқаро солиштирув синовларини олиб бориш масалалари келишиб олинди. Шунингдек, Чехия метрология институти бу борада амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканлигини билдирди.