Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими “ЎзТест” марказининг коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати хизмати билан ҳамкорликда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ва Наманган вилояти Адлия бошқармаси масъуллари иштирокида Андижон ва Наманган вилоятларида жойлашган тизим ташкилотлари ходимлари учун "Коррупцияга қарши кураш - давр талаби" мавзусида маънавий-маърифий профилактика тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда коррупция ва коррупцион омилларни юзага келтирувчи ҳолатларга йўл қўймаслик, ушбу иллатнинг олдини олишда ҳар бир ходим ўз ҳиссасини қўшиши зарурлиги, соҳа тараққиёти учун коррупциядан воз кечиш кераклиги шунингдек Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда коррупция ҳуқуқбузарликлари учун қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари тўғрисида маълумотлар берилди.

Тадбирда Агентлик ҳузуридаги УзММИ, “ЎзТест” маркази ва Департаментнинг мазкур вилоятлардаги филиаллари ходимлари фаол иштирок этдилар.