Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Стандартлаштириш ва давлат назоратини мувофиқлаштириш бошқармаси, Агентлиги ҳузуридаги Департамент ва Ўзбекистон миллий метрология институти ҳамда “UzTest” маркази Навоий филиаллари мутахассислари “Корхонабай” ишлаш тизими орқали Навоий вилояти ҳудудида жойлашган “Hayat Power Cable Systems”, “Gidro Stanko Servis” ҳамда “Navoi Cable Connector” корхоналарида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентимизнинг ПФ-6240 сонли Фармони ҳамда ПҚ-5133 сонли Қарорини кенг тарғиб қилиш мақсадида ушбу фармон ва қарорларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Шу билан бирга, корхоналарга Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) стандартларини олиш ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисида маълумотлар берилди.