Мамлакатимизда сўнги йилларда электротехника соҳасида ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор натижасида замонавий маиший техника, жумладан, телевизор, кир ювиш машиналари, электр печь ва плиталар, светодиод лампалар ва турли хил ёритқичлар, шунингдек, кондиционер, совуткич ва газ плиталарининг янги моделлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

Кабель, электротехника, маиший техника каби ишлаб чиқарилаётган рақобатбардош маҳсулотлар Марказий Осиё, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва бошқа хорижий мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Албатта электротехника махсулотларини Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) стандартларига мувофиқ ишлаб чиқариш, махсулотлар сифатини яхшилаш, рақобатбардошлигини ошириш ва уларни экспортга етказиб беришни кўпайтиришда хизмат қилади.

Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) экспертлари билан бўлиб ўткан учрашувда Халқаро Электротехника Комиссияси (IEC) талабларига мувофиқ стандартларини қабул қилиш, корхоналарга тарқатиш, IEC техник қўмиталари фаолият кўрсатиш, ушбу ташкилотга аъзо бўлиш масаласи кўриб чиқилди.

 

IEC Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиктирган барча саволларга
IEC экспертлари томонидан батафсил жавоб олишди.

Тадбир якунига кўра ,IEC стандартларини қабул қилиш, корхоналарга тарқатиш, техник қўмиталари фаолият кўрсатиш бўйича IEC экспертларидан доимий маслахат олишга келишиб олинди.

Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги
Халқаро муносабатлар бошқармаси