Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази, Ўзбекистон миллий метрология институти Самарқанд филиаллари ҳамда вилоят божхона бошқармаси ҳамкорлигида “Самарқанд” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида маҳаллий маҳсулотларни эскпорт қилувчи ва импорт маҳсулотларни олиб келувчи тадбиркорлик субъектлари иштирокида семинар ташкил этилди.

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 июндаги ПФ-6240 сонли Фармони ва ПҚ-5133 сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини, яратилган енгилликлар ва белгиланган вазифалар батафсил тушунтирилди.