Ўзбекистон стандартлар институти ҳамда Ўзбекистон миллий матбуот маркази ҳамкорлигида “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини халқаро андозаларга мослаштириш, стандартлардан кенг фойдаланиш муҳитини яратиш йўлида” мавзусида оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Ўз ишини бошлаган мазкур тадбир мақсади жамоатчиликка Республикамиз Президентининг техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаш ва метрология соҳаларида таркибий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, соҳада замонавий услубларни жорий қилишга оид имзолаган Фармон ва Қарорларининг мазмун моҳияти ҳамда соҳа олдида янги даврни бошлагани тўғрисида.

Жумладан, Фармонга асосан, 2021 йил 1 августга қадар стандартлаштириш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан янгилашни тўлиқ якунлаш вазифаси юклатилган.

Шу билан бирга, 2021 йил 1 ноябрга қадар инсон омилини камайтириш мақсадида, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хизматларни ахборот-коммуникация технологиялари орқали тўлиқ автоматлаштириш чораларини кўриш айтиб ўтилган.