Агентлик ва унинг Бухоро вилояти ҳудудий филиаллари масъуллари Ромитан, Пешку ва Шофиркон туманлари Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари туман бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари билан учрашиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 июндаги ПФ-6240 сонли Фармони ҳамда ПҚ-5133 сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан давра суҳбатлари ўтказилди.

Учрашувларда Фармон ва Қарор талабларини шаҳар ва туманлардаги тадбиркорлик субъектларига етказиш, уларнинг соҳа бўйича қизиқтираётган саволларига жавоб бериш ва зарур меъёрий ҳужжатлар билан таъминланишида ҳар томонлама кўмак берилиши маълум қилиниб, пандемия оқибатларидан ҳимояланиш мақсадида туманларда тадбиркорлик субъектлари билан “ЗУМ” алоқа воситаси орқали учрашувлар ўтказиш масалалари келишилди.

Учрашувлар вилоятнинг барча шахар ва туманларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.