Ўзбекистон миллий метрология институти ва "UzTest" маркази Бекобод филиали маъсуллари Чиноз тумани ҳокимияти инвистиция ва ташқи савдо бўлими, Божхона қўмитаси ва Ўзбекистон савдо саноат палатаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарувчи ва экспортёр корхона масъуллари билан учрашдилар.

Учрашувда ишлаб чиқарувчи ва экспортёр корхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6240-сонли Фармони, ПҚ-5133-сонли Қарори Вазирлар Маҳкамасининг ВМ-175-сонли ва ВМ-826-сонли қарорининг мазмун моҳияти таништирилди. Махсулотларни экспорт қилишда импортёр давлатнинг талабларини ўрганишда, мурожаатларига ўз вақтида сифатли амалий ёрдам бериш, уларни миллий ва халқаро стандартлар билан таъминлаш, сетртификатлаштириш, маҳсулотларни синовдан ҳамда уларга тегишли бўлган ўлчаш воситаларини ўз вақтида метрологик текширувларни ўтказишда зарур имтиёзлар асосида ишни ташкил этиш ва бу йўналишда янгича ёндашувлар ташкил этилганлиги ҳақида маълумотлар берилди.