Ўзбекистон миллий метрология институти, «ЎзТест» маркази Чирчиқ филиали маъсуллари Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлигида Инвестициялар ва ташқи савдо масалалалари бўйича бўлими бошлиғи Умид Қутбиддинов билан Давлатимиз раҳбари томонидан 2021 йил 02 июнда қабул қилинган “Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-6240 сонли Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги фаолитияни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5133 сонли қарори ижроси юзасидан қилиниши лозим бўлган режалари юзасидан гаплашиб олинди.

Учрашувда соҳага оид янгиликлар, инвестиция лойиҳаларининг бажарилишида амалий ҳамкорлик, фармон ва қарорларнинг асосий мақсади, унда белгиланган вазифалар, яратилган қулайликлар бўйича ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди .