“UzTest” маркази, Департамент ва “ЎзММИ” нинг ҳудудий филиаллари масъуллари енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари билан учрашдилар. Унда вилоятда фаолият юритаётган тикувчилик ва мебелсозлик корхоналари, маҳсулот хомашиё биржаси ҳудудий филиали маъсуллари иштирок этдилар. Йиғилишда тадбиркорларга ПФ-6240-сонли Президент Фармони ва ПҚ-5133-сонли Президент Қарорининг моҳияти тушунтирилди.
Тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботлари батафсил ёритилди. Шу билан бирга, «Енгил саноат маҳсулотлари хавфсизлиги» тўғрисидаги умумий техник регламент, «Ҳарбий хизматчилар учун устки кийим хавфсизлиги тўғрисида»ги Махсус техник регламенти, мебелсозлик маҳсулотлари борасидаги амалдаги стандартлар талаблари тўғрисида корхона вакиллари учун тушунчалар берилди.
Бунда Вазирлар Маҳкамасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотларнинг турлари, маҳсулот ишлаб чиқаришда норматив ҳужжатларнинг хавфсизлик кўрсаткичлари, қадоқлаш ва маркировкалаш борасида консультациялар берилди.