Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ва Халқаро савдо маркази (ITC) томонидан амалга оширилаётган «Марказий Осиё савдога тайёр» лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 23-24 июн кунлари онлайн шаклда минтақавий учрашуви бўлиб ўтди..

Учрашувда ташқи иқтисодий фаолиятни янада либераллаштириш, экспорт қилинадиган янги мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларнинг ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш учун қулай шарт-шароит яратиш, маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларининг жаҳон бозорларида рақобатбардошлигини ошириш ва уларни Европа Иттифоқига экспорт қилиш масалари мухокама қилинди.

Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш шунингдек мувофиқликни бахолаш натижаларини тан олишда учрайдиган техник тўсиқлар, мамлакатларнинг импорт талаблари масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Тадбирда юқоридаги масалалар бўйича хорижий ва минтақавий экспертларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.

Ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги мутахассислари хам иштирок этди.

Ўзбекистон Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги

Халқаро хамкорлик бошқармаси