Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳузуридаги Ўзбекистон миллий метрология институти, Департамент ва “UzTest” маркази Самарқанд филиаллари мутахассислари ҳудудда жойлашган "SAMERTEKS-GILAM“, ”KAPLANSER SAM“, ”URGAZ CARPET“, ”KAMALAK TEKSTIL“, ”NUR-SAM-QUR" корхоналарида бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 июндаги ПФ-6240 сонли Фармони ҳамда ПҚ-5133 сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан давра суҳбатлари ташкил этилди.

Корхона масъулларига мазкур Фармон ва Қарорларда тадбиркорларга яратилган қулайликлар, юртимизда ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган маҳсулотларни сифатини жаҳон талаблари даражасига олиб чиқиш, ички бозорга сифатли ва хавфсиз маҳсулотларнинг кириб келишини таъминлаш, сифат миллий инфратузилмасини ривожлантириш, тармоқлар ва саноат корхоналарида мутахассисларнинг малакасини ошириш мақсадида белгиланган вазифалар бўйича кўрсатмалар берилди.