Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий бўлинмалари масъуллари Бухоро, Вобкент ва Ғиждувон туманлари Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари туман бўлимлари бошлиқлари ва мутахассислари билан учрашиб, Президентимизнинг техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга оид Фармон ва Қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда саноат корхоналарига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишнинг истиқболларини келишиб олдилар.
Шунингдек учрашувларда Фармон ва Қарор талабларини шаҳар ва туманлардаги тадбиркорлик субъектларига етказиш, уларнинг соҳа бўйича қизиқтираётган саволларига жавоб бериш ва зарур меъёрий ҳужжатлар билан таъминланишида ҳар томонлама кўмак берилиши юзасидан режа-дастурлар ишлаб чиқилди.