Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида маънавият ва маърифат Кенгашининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб нишонлаш бўйича ҳар бир масъул ва тизим-ташкилотлари раҳбарларига вазифалар белгилаб берилди.

Шунингдек, «Энг намунали вазирлик ва идора» танловида Агентликнинг иштироки юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Агентлик ва унинг тизим ташкилотларида давлат тилида иш юритишни таъминлаш ва лотин алифбосига ўтиш бўйича амалга оширилаётган ишлар сарҳисоб қилиниб, эришилган натижалар асосида «Қадринг баланд бўлсин, она тилим!» ва «Давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим» йўналиши бўйича танловларда Агентликнинг иштироки юзасидан қилинадиган ишлар аниқланди.

Бундан ташқари, Агентлик ва унинг тизим ташкилотларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, «Давлат тили тўғрисидаги»ги Қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳам муҳокама қилинди.