Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 июндаги “Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6244-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан Қораўзак туманида Индустриал зона ташкил этиш учун ишчи гуруҳ тузилди.
Мазкур ишчи гуруҳ томонидан Қораўзак тумани инвестиция ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосари А. Баймуратов билан биргаликда жойига чиқган холда ўтказилган ўрганишда Индустриал зона ташкил этиш учун барча шароитлар яратиш ва тадбиркорлик субъектлари билан ҳамкорликда иш олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.