Аккредитация маркази мутахассислари томонидан Департамент ва унинг ҳудудий бўлимлари ходимларига тасдиқланган дастурга асосан Лаборатория фаолиятида ISO/IEC 17025:2017 стандартини қўллаш талаблари ва уларнинг назорати бўйича ўқув семинари ўтказилмоқда.

Семинарда  мутахассислар томонидан Аккредитация маркази фаолияти ва Лабораторияларни аккредитация қилиш бўйича халқаро ҳамкорлик (ILAC) доирасида эътирофга эришиш фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, ISO/IEC 17025:2017 стандартига мувофиқ қўлланиладиган атама ва таърифлар, холислик ҳамда конфиденциаллик каби бўлимларига алоҳида тўхталиб, уларнинг аҳамияти кенг ёритиб берилди.