2016 йилнинг 7-9 декабр кунлари “Ўзстандарт” агентлигининг бош директори бошчилигидаги делегация Россия Федерациясининг Москва вилоятида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгашининг 50-йиғилишида иштирок этишди.

Маълумот учун: Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгаши Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳукуматлари раҳбарлари томонидан имзоланган “Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасида келишилган сиёсат юритиш тўғрисидаги Битим”ига асосан  1992 йилнинг 13 мартида ташкил этилган. Битим МДҲ қатнашчи давлатларнинг стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш миллий органларининг манбаълари ва имкониятларини бирлаштириш, шунингдек ушбу соҳалар фаолиятида ягона техник сиёсат юритиш ваколатини берди. Битимда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгаши – кўрсатилган фаолият соҳаларида МДҲ қатнашчи давлатларининг ишларини йўналтирувчи ва келишилган сиёсатни шакллантирувчи органини шакллантириш кўриб чиқилган. Ҳар йили стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгаши доирасида МДҲ мамлакатларининг иқтисодий ҳамкорлиги учун шароит яратувчи ва савдо-сотиқда техник тўсиқларни бартараф этувчи бир ярим мингга яқин давлатлараро стандартлар – ГОСТлар (битим амал қилиш муддатида жами 12000 дан ортиқ ГОСТлар) қабул қилинган.

Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгашининг 50-йиғилиши ишида Ўзбекистон Республикаси қаторида бошқа МДҲ давлатлари(Азарбайжон Республикаси, Арманистон, Беларусия, Козоғистон, Қирғизистон, Молдова Республикаси ва Россия Федерацияси) стандартлаштириш бўйича миллий органларининг вакиллари, Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгашининг ижроия қўмитаси ва Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш Давлатлараро Кенгашининг стандартлаштириш бўйича бюроси иштирок этди. Кузатувчи сифатида йиғилишда Евроосиё Экономик Комиссияси (ЕЭК) вакиллари техник тартибга солиш масалалари бўйича иштирок этди.

Йиғилишда техник тартибга солиш соҳасидаги, давлатлараро стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш, аккредитация, техник регламент талабларига амал қилишни назорат қилиш бўйича келгусидаги ишларга тегишли 20 дан ортиқ масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан:

  • Метрологик таъминлаш соҳасидаги хукуматлараро битимлар тўғрисида;
  • МДҲ қатнашчи давлатларинининг ўзаро савдо-сотиқи ва техник тўсиқлар тўғрисидаги битим лойиҳаси ҳақида;
  • Давлатлараро стандартлдарни тарқатиш Тартиби лойиҳаси ва давлатлараро стандартлаштириш бўйича ҳужжатларни тарқатиш тўғрисидаги битим лойиҳаси ҳақида;
  • “Аккредитацияланган мувофиқликни баҳолаш органларини ўзаро тан олиш тўғрисидаги битим” лойиҳаси ҳақида;
  • Давлатлараро стандартлаштириш ишларининг 2016-2018 йиллар учун Дастури ҳақида ва ҳакозо.