Агентлик ҳузуридаги Депарамент ва Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмалари масъуллари Ангор туман ҳoкимининг Инвестициялар ва ташқи савдо масалалалари бўйича ўринбосари М.Тоғаев билан ҳамкорликда соҳага оид янгиликлар, инвестиция лойиҳаларининг бажарилишида амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, келгуси фаолият давомида биргаликда ишлаш бўйича режалар ишлаб чиқилди.
Шунингдек, ҳудудий филиал масъуллари Термиз шаҳрида жойлашган "Сув қурилиштаъмирлаш" корхонасига қарашли савдо дўкони масъулларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-6240-сонли Фармон ва ПҚ-5133-сонли қарор мазмун моҳияти ҳамда маҳсулотларни қабул қилишда тамғаланиши бўйича маҳсулот номи, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати, давлат тилида тамғаланиши, ҳажми, софоғирлиги, сақлаш шароити, тайёрлавчи (ишлаб чиқарувчи)нинг номи ва жойлашган жойи, маҳсулотнинг таркиби ва маҳсулотнинг норматив ҳужжатида белгилданган бошқа талабларга ҳамда сақлаш қоидаларига эътибор қаратиши бўйича тушунчалар берилди.