Ўзбекистон миллий метрология институти, Департамент ва Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази Бухоро филиаллари Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Бухоро вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 02 июндаги ПФ-6240 сонли Фармони ҳамда ПҚ-5133 сонли Қарорининг мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш юзасидан давра суҳбат бўлиб ўтди.
Учрашувда ушбу фармон ва қарорнинг мазмун-моҳияти, тадбиркорлик субъектларига берилган имкониятлари бўйича тушунчалар берилиб, белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан келишиб олинди.