Агентлик ҳузуридаги Департамент Навоий вилояти бўлими томонидан Президентимизнинг янги Фармон ва Қарорларида белгиланган топшириқлар ижроси ҳамда қурилиш ташкилотларига халқаро стандартларни ва халқаро даражадаги сертификатларни жорий қилиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий вилоятида фаолият олиб бораётган бир қатор қурилиш корхоналари ва Қизилтепа туманидаги “ISMOILJON DILDORAXON”, Кармана шаҳридаги “QURUVCHI” ва Нурота туманидаги “ASHRAF” хусусий корхоналарига халқаро даражадаги стандартларни жорий этиш ва Словакия давлатининг “Astraia management” сертификатлаштириш ташкилоти томонидан сертификатланиши бўйича амалий ёрдам кўрсатилди ва уларга ИСО 9001, 14001, 45001 сертификатлари топширилди.