БМТнинг тараққиёт дастури (UNDP), Европа Иттифоқи ва Австриянинг ривожлантириш ташкилоти томонидан Марказий Осиёдан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишни ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳининг бешинчи минтақавий йиғилишида Агентликнинг бошқарма бошлиғи А. Асқаров ва Стандартлар институтиниг Стандартлаштириш илмий-тадқиқот бўлими бошлиғи А.Султонхоновлар иштирок этмоқдалар.

Учрашувда ишчи гуруҳнинг 2020-2021 йилларда амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишни ривожлантириш бўйича Марказий Осиё давлатлари томонидан олиб борилаётган ишлар, келгусидаги режалар ва амалга оширилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур анжуманда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишни ривожлантириш бўйича ишларнинг самарадорлиги ортиб бораётгани ҳамда бунга тизимли ёндашилаётгани қайд этилди.

Халқаро анжуман ҳақида янга маълумотларни бериб борамиз.